02.01.2025 08:37
407

Яҳудий келгиндилар зўравонлиги 2024 йилда рекорд даражага етди

2024 йилда яҳудий келгиндиларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонликлари рекорд даражага етди, деб ёзмоқда The Middle East Eye нашри.

БМТнинг Инсонпарварлик саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш бошқармаси босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги ноқонуний яҳудий аҳоли пунктлари аҳолиси томонидан арабларга қарши 1400 та ҳужум ҳодисасини қайд этди. Бу рақам одамларга ҳужумлар, ўт қўйишга уринишлар, боғлар ва кўчатларни вайрон қилиш, шунингдек, араб маҳаллаларидаги погромларни ўз ичига олади. Бу ҳар куни фаластинликларга қарши ўртача 4 та ҳужум содир бўлаётгани, уларда фаластинликлар жисмоний жароҳат олаётгани, ҳалок бўлаётгани ва мол-мулкларидан маҳрум бўлаётганини англатади.

БМТ маълумотларига кўра, ўтган йил давомида Ғарбий Соҳилда Исроил хавфсизлик кучлари 800 кишини ўлдирган, 6500 киши яраланган, 4700 киши қочқинга айланган.

Келгиндиларнинг зўравонлиги узоқ тарихга эга, бироқ Ғазо секторида уруш бошланганидан бери кескин ошди. Кўчманчиларнинг ўзбошимчаликларига Исроил ҳукумати томонидан фаластинликларнинг ўз шаҳар ва қишлоқларига киришларига тақиқлар ҳам қўшилди. 

Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда 1967 йилдан бери қурилган 300 та ноқонуний яҳудий аҳоли пунктларида ҳозирда 700 минг аҳоли истиқомат қилади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.