23.01.2025 09:30

Ғазони қайта қуриш ташаббуси эълон қилинди

Ғазо сектори муниципалитетлар иттифоқи раҳбари Яҳё ас-Сарраж Исроилнинг ҳужумлари натижасида келиб чиққан ҳалокатларни бартараф этиш мақсадида “Ғазони қайта қуриш ва барқарор ривожлантириш учун Феникс Ғазо ҳаракат ташаббуси”ни бошлаганини эълон қилди.

Ташаббуснинг асосий мақсади урушдан кейинги қурбонлар, инфратузилма ва хизматлардаги йўқотишларни тиклаш, шунингдек, инсон ва ижтимоий салоҳиятни ривожлантиришдир.

Сарраж ташаббуснинг Ғазо тарихий ва маданий ўзига хослигини сақлаб қолишга қаратилганини ва жамиятнинг кенг иштирокига асосланганини таъкидлади. Шу билан бирга, у халқаро ҳамжамиятни ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ташаббус қайта қуриш, иқтисодий ривожланиш ва барқарор ривожланиш концепцияларидан иборат йўл харитасини ўз ичига олади.

Маълумотларга кўра, Исроил армиясининг ҳужумлари Ғазо инфратузилмасининг 88 фоизини вайрон қилган.

Яҳудийларнинг  Calcalist веб-сайти Исроилнинг Ғазо секторидаги геноциди учун сарфлаган харажатларини тахминан 150 миллиард шекел ( тахминан 41,64 млрд доллар)га баҳолаганди

Унга кўра, уруш бошланганидан бери 840 нафар ишғолчилар ўлдирилган ва 14 000 га яқин аскар ярадор бўлган: ойлик қурбонлар сони мингга яқин.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.