Ғазода уруш бошланганига 300 кун бўлди: куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 300 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазонинг барча ҳудудларига зарба беришда давом этмоқда. 24 соат ичида секторда оилаларга қарши 2 та йирик ҳужум амалга оширилди, натижада 35 киши ҳалок бўлди, 55 киши жароҳатланди.
▪️Уруш бошланганидан буён 39480 киши шаҳид бўлди, 91 128 киши жароҳатланди.
▪️Геноцидда айблансётган Исроил армияси Ғазо секторидаги Ал-Шати қочқинлар лагерида ҳаракатланаётган машинага зарба бериши натижасида "Ал-Жазира" мухбири Исмоил Ал-Гул ва Қатар телеканали оператори Рами ал-Рифи ҳалок бўлди. Ғазо секторида Исроил томонидан ўлдирилган оммавий ахборот воситалари ходимлари сони 165 нафарга етди.
▪️Ғарбий Соҳилда Фаластин шаҳарлари аҳолисининг шаҳид Исмоил Ҳания хотирасига бағишланган кенг кўламли намойишлардан сўнг босқинчилар ҳибсга олишни бошлади.
▪️Эронда Исмоил Ҳания учун Жаноза маросими бўлиб ўтди, эртага унинг жасади Қатарга дафн қилиш учун юборилади.
▪️CNN: Яқин 72 соат ичида Эрон, Яман, Ҳизбуллоҳ Исроилга қарши кенг кўламли ҳужум бошлайди.
▪️Пентагон: Қўшма Штатлар Яқин Шарқда 12 та ҳарбий кемани сафарбар қилди.
▪️Туркия, Тунис, Ливан, Эрон, Ироқ, Иордания, Марокаш, Мавританиянинг ўн минглаб аҳолиси Исмоил Ҳания ўлдирилиши ортидан митингларга чиқишди.