01.01.2025 07:10
Ғазо ва Ливан билан уруш Исроил учун қимматга тушди
2023–2024 йилларда Исроилнинг Ғазо ва Ливан билан бўлган ҳарбий низоси мамлакат иқтисодиёти, демографик вазияти ва сиёсий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатди. Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг уруш натижалари бўйича билдирган баёнотлари юқори баҳолар билан тўлган бўлса-да, воқеаларнинг асл оқибатлари, жумладан, юз берган йўқотишлар жиддий таҳлилга муҳтож.
Исроил Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатни 600 минг киши тарк этди. Бу ҳолат 1948 йилдан буён содир бўлган энг йирик демографик йўқотиш сифатида баҳоланмоқда. Чет элга кўчиб кетганлар асосан юқори малакали мутахассислар, олимлар ва тадбиркорлардан иборат бўлиб, бу мамлакатнинг интеллектуал салоҳиятига жиддий зарар етказди.
Jerusalem Post ва Haaretz нашрларининг ёзишича, уруш бошланганидан бери Канада 8000 нафар исроилликка вақтинчалик иш визаси берди, бу ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан беш баравар кўп. Исроиллик тарихчи Илан Паппе маълумотларига кўра, мамлакатни тарк этганларнинг умумий сони 700 минг нафарга яқинлашган.
Бундан ташқари, уруш туфайли жанубий ва шимолий ҳудудлардан 143 минг киши эвакуация қилинди. Эвакуация қилинганлар асосан Ғазо ва Ливан чегарасидаги ҳудудларда яшовчи аҳолини ташкил қилади.
Исроил Молия вазирлиги урушнинг умумий иқтисодий зарарини 106,2 миллиард шекел (29,1 миллиард доллар) деб баҳолади. Бу сумма 2025 йилга келиб 250 миллиард шекелга (70 миллиард доллар) етиши кутилаяпти. Туризм соҳаси ҳам катта йўқотишларга учради — даромадлар 18,7 миллиард шекелга қисқарди.
Шунингдек, уруш давомида қишлоқ хўжалигига ҳам зарар етказилди: 55 минг акр ер ва ўрмонлар вайрон бўлди.
Исроил мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумда Исроил 1163 нафар фуқаросини йўқотди, 1941 киши яраланди, улардан 360 нафари оғир аҳволда. Ғазодаги жангларда 384 аскар ҳалок бўлган ва 5477 ҳарбий яраланган. Ливан чегарасидаги жанговар ҳаракатларда 131 киши қурбон бўлди.
Шунингдек, Исроил ҲҲК ўз техникасини қайта тиклашга муҳтож бўлиб қолди. Авиатехниканинг фойдаланиш муддати тугаши сабабли, мамлакатга янги ҳарбий учоқлар сотиб олиш зарурати пайдо бўлди.
Экспертларнинг фикрича, уруш мамлакатнинг сиёсий барқарорлигига жиддий таъсир кўрсатди. Ёш мутахассислар ва олимлар чет элга кўчишни афзал кўришмоқда. Канада, АҚШ ва Шарқий Европа мамлакатлари асосий йўналишлардан бирига айланди.