Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига роппа-роса 10 ой бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Хон Юнис ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 39 653 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда Наблус ва Женинга ҳужум давом этмоқда. 24 соат ичида босқинчилар 13 фаластинликни ўлдирди. Байтлаҳм, Ерихо ва Қалкилияда ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.

▪️Ал-Қассам бригадалари 10 ойлик урушдан кейин ҳам босқинчиларга ҳужум қилишда давом этмоқда. Ғазодан Аскалан ва Сдерот томон ўқ отилди. Меркава танклари Рафаҳда ноль масофадан йўқ қилинди.

▪️Ҳизбуллоҳ Исроил шимолига катта ҳужум уюштирди. Ракеталар Голани бригадаси қароргоҳи, Эгуз бўлинмаси ва Қила базасига етиб борган.

▪️Исроил радиоэшиттириш идораси: Синварнинг тайинланиши Ғазодаги ҲАМАС раҳбариятининг кучли эканлиги, мавжудлиги ва қолаверишига ишорадир.

▪️Блинкен: Синвар Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишда асосий қарор қабул қилувчи бўлган ва шундай бўлиб қолади. Музокаралар якуний босқичга етди ва биз улар тез орада маррага етиши кераклигига қатъий ишонамиз.

Мавзуга алоқадор