12.12.2023 10:37

Гарвард университети профессор-ўқитувчилари ректорни қўллаб-қувватламоқда

Гарвард университети президенти Клодин Гэй АҚШ Сенати вакиллар палатасида антисемитизм айбловлари юзасидан сўз эркинлигини ҳимоя қилгани учун истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Университет профессор-ўқитувчиларининг баъзилари Гэйни қўллаб-қувватлаган петицияга имзо чекишди.

The New York Times маълумотларига кўра, ректорга истеъфога чиқиши учун университет битирувчилари ва донорлар, шунингдек, сиёсатчилар томонидан  босим ўтказилган.

Истеъфодан сўнг Гарвард университетининг 500 нафар профессор-ўқитувчилари уни қўллаб-қувватлаб, “Гарварднинг академик эркинлигига зид бўлган сиёсий тазйиқларга энг кучли қаршилик кўрсатишга” чақирган петицияга имзо чекишди.

Гарвард университети президенти ва стипендиатлари кенгаши жума куни Гэй карьераси тақдирини ҳал қилиш учун йиғилади.

Аввалроқ сўз эркинлигини ҳимоя қилиб чиққан Пенсильвания университети президенти Лиз Магилл ҳам антисемитизмда айбланиб, қаттиқ танқидларга учраган ва истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни бўлиб ўтган Конгресс тингловида қонунчилар Гарвард, Массачусетс технология институти (MIT) ва Пенсильвания университети президентлари Клодин Гэй, Салли Корнблют ва Лиз Магиллдан антисемитизм бўйича саволларга жавоб беришни талаб қилган эди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.