Францияда мусулмон лицейларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашни қисқартириш қарори «камситиш» деб баҳоланди
Франциядаги мухолифат мамлакатдаги мусулмон талабалар таълим олаётган етакчи таълим муассасаларидан бири бўлган Аверроэс (Ибни Рушд) лицейи билан давлат шартномасининг бекор қилиниши “исломга қарши” ва «камситувчи» қарор эканини таъкидлади.
Франциянинг Le Figaro
нашри хабарига кўра, "Матонатли Франция" (LFI) мухолифат партияси аъзоси Поль
Ваннье Аверроэс лицейини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўхтатилганини
қоралаган.
Ваннье
Франциянинг О-де-Франс
вилояти губернатори томонидан Лиллдаги лицей бўйича қабул қилинган қарор бошқа
хусусий лицейларга нисбатан татбиқ
этилмаганини таъкидлади.
“Бу даҳшатли икки томонлама стандарт. Агар бу лицейда тузатиш
керак бўлган нарса бўлса, уни тўғрилаш керак”, - деди у.
Аввалроқ Франциянинг О-де-Франс вилояти губернатори маъмурияти Аверроэнс хусусий
лицейи билан тузилган ҳукумат шартномасини бекор қилишга қарор қилган эди.
Вилоят раҳбарияти бу қарорни лицейда берилаётган таълим Франция Миллий
таълим вазирлиги ўқув дастурининг “манба ва мазмун” бўйича кутганларига “тўлиқ
жавоб бермаслиги” билан изоҳлади.
Лицей 2003 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва рўмол ўраши
сабабли бошқа таълим муассасаларига бора олмаган мусулмонлар учун биринчи бўлиб
ўз эшикларини очган.
Йиллар давомида ўқувчилар сони ортиб бораётган лицей билан
бир қаторда 2012 йилда Аверроэс ўрта мактаби ҳам иш бошлади. Бугунги кунда
Аверроэс ўрта мактаби ва лицейида 800 дан ортиқ ўқувчи таҳсил олмоқда.