16.12.2024 11:15
Фаластинликларни отишни автоматлаштирмоқда
Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Соҳилда назорат-ўтказиш пунктларига масофадан бошқариладиган автоматлаштирилган қуролларни ўрнатишни бошлади. Rafael Advanced Defense Systems томонидан ишлаб чиқилган Rohe-Yore (See-Shoot) тизими илғор кузатув ускуналари ва масофадан ўт очишни бошқариш механизми билан жиҳозланган.
Илгари фақат Ғазо секторида қўлланилган бу тизим энди Ғарбий Соҳилда стратегик нуқталарга ўрнатилмоқда. Бу қарор халқаро ҳуқуққа зид бўлган аҳоли пунктларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Сўнгги ойларда Ғарбий Соҳилда зўравонлик ҳолатлари кескин ошди. Фаластинлик шифокорлар маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийлари томонидан 800 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган ва 6500 дан зиёд киши яраланган. Халқаро ҳуқуқга кўра, босиб олинган ҳудудлардаги аҳоли пунктлари қурилиши ноқонуний ҳисобланади.