19.04.2025 15:18
98
Фаластинлик бола тасвири йилнинг энг яхши сурати бўлди
Икки қўлидан айрилган фаластинлик боланинг расми 2024 йилнинг энг яхши сурати деб топилди.
“World Press Photo” хабарига кўра, ушбу расм фаластинлик фотограф Самар Абу ал-Уф томонидан суратга олинган.
Суратда 2024 йил март ойида Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида қўлидан айрилган 9 ёшли Маҳмуд тасвирланган.
Кейинчалик унинг оиласи Қатарга эвакуация қилинган, у ерда зарур даволанишни ўтказган Маҳмуд ҳозирда телефондан фойдаланишни, ёзишни ва эшикни оёғи билан очишни ўрганмоқда.
Унинг орзуси протез қўллар бўлиб, улар унга оддий бола каби яшаш имконини беради.