07.01.2025 17:07
669
Эронда қатллар сони бўйича рекорд қайд этилди
Эронда 2024 йилда қатллар сони ҳозиргача энг юқори даражага чиқди. Amnesty International ташкилоти маълумотларига кўра, йил давомида мамлакатда камида 997 киши қатл қилинган. Бу 2023 йилга нисбатан 16 фоизга кўпдир. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, барча қатллар рўйхатга олинмагани сабабли аслида бу кўрсаткич янада юқори бўлиши мумкин.
Қатл қилинганларнинг 34 нафари аёллар, 9 нафари эса вояга етмаган болалар бўлган. Қатлларнинг тўрттасида жамоатчилик иштирок этган, қолганлари эса қамоқхоналарда амалга оширилган.
Эрондаги репрессиялар нафақат суд ҳукми билан қатл этиш, балки кўчада аёлларнинг беҳаё юришга журъат этгани учун жазолаш ва қийноқларга солиш билан ҳам давом этмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилотлар мамлакатдаги вазиятни жиддий танқид қилмоқда.
“Режим ўз халқидан қўрқаяпти, чунки иқтисодий инқироз ва тазйиқлар сабабли норозилик кучаймоқда”, дейди BILD нашри муҳаррири Карен фон Гуттенберг.