06.02.2025 12:43
572

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига биринчи дрон ташувчини топширди

Бугун Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий-денгиз кучлари ўз тарихидаги биринчи дрон ташувчи – "Шаҳид Бағирий"ни расман қабул қилди.

Маросимда Корпус Бош қўмондони Ҳусайн Салами ва Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Ҳусайн Бағирий иштирок этди.

"Шаҳид Бағирий" бир нечта учувчисиз қирувчи самолёт  эскадриляларини ташиш ва бошқариш қобилиятига эга. Йил давомида ёнилғи қуймасдан 22 000 денгиз мили (40 700 км) масофани босиб ўтаолади. Форс кўрфази ва узоқ халқаро сувларда ҳарбий қудратни ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. 

Яқинда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси биринчи ер ости ракета базасини очиқлаб, янги ракеталарни намойиш қилганди.  Эрон маҳаллий ишлаб чиқарилган янги дрон моделини ҳам тақдим этди.

Бу қадам Эроннинг ҳарбий-денгиз стратегиясида дрон технологияларини муҳим восита сифатида кўраётганини кўрсатади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.