06.09.2025 07:32
149

Энергетик ичимликлардан “Ҳалол” ёрлиғи олиб ташланди, Ингушетияда

Ингушетия монополияга қарши курашиш бошқармаси энергетик ичимлик ишлаб чиқарувчиларидан маҳсулот қопламасидан “Ҳалол” белгисини олиб ташлашни талаб қилди, дея хабар берди Жанубий хабарлар хизмати (ЮСН).

Идора буни қонунбузарлик сифатида баҳолаган. Бу ҳақдаги расмий баёнотда:

Қатор компанияларга ушбу қонунбузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш юборилгани;

Уларнинг маҳсулотлари қопламалари ва реклама материалларида “Ҳалол” белгиси қўйилиши ноҳалол рақобат ҳаракати сифатида баҳолангани;

энергетик ичимликлар таркиби ва инсон организмига салбий таъсири сабабли “Ҳалол” стандартига мос келмаслиги; чунки, ҳалол маҳсулот соғлиқ учун зарарсиз бўлиши кераклиги;

“Ҳалол” белгиси истеъмолчиларни маҳсулотнинг ёмон таъсиридан чалғитиб, ишлаб чиқарувчига асоссиз устунлик бериши айтилган.

Бундай компанияларга икки ҳафта ичида қоидабузарликни бартараф этиш топшириғи берилгани айтилмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.