18.12.2024 08:03
Ёмон кайфият жаҳон иқтисодиётига 1 триллион доллар зарар келтирди
Бутун дунёда депрессив касалликларнинг кучайиши эпидемия даражасига етиб, меҳнат бозорига таҳдид солмоқда ва ҳар йили жаҳон иқтисодиётига юзлаб миллиард доллар зарар келтирмоқда, депрессия туфайли ҳар йили 12 миллиардга яқин иш куни ўтказиб юборилади деб ёзади Financial Times газетаси.
“Муаммонинг, айниқса, ёшлар ўртасидаги кўлами ниҳоятда хавотирли. Одамлар биздан руҳий касалликларнинг кўпайишини кўряпмизми, деб сўрашади, чунки одамлар улар ҳақида гапиришга кўпроқ тайёр, аммо [бузилишлар сонининг] ўсиши шунчалик каттаки, ҳақиқий ўзгаришларни инкор этиб бўлмайди ", - деди Кэйт Пикетт, Нью Йорк университетининг эпидемиология профессори.
Бу тенденция дунёда "депрессия ёки ташвиш" туфайли ҳар йили тахминан 12 миллиард иш куни ўтказиб юборилишига олиб келади. Бу ҳар йили жаҳон иқтисодиётига 1 триллион долларга тушади, газета Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро меҳнат ташкилоти статистик маълумотларига таянади.
Зеро, Ислом динида депрессияга қарши муҳим ечимлар мавжуд. Ислом инсоннинг нафақат жисмоний, балки руҳий саломатлигига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Қуръон оятлари ва ҳадисларда инсон руҳиятига таъсир қилувчи ҳолатлар, жумладан, депрессия каби руҳий тушкунликларни енгишга оид тавсиялар келтирилган. Муаммоларни Аллоҳга топшириш ва Ундан ёрдам сўраш инсон қалбига хотиржамлик олиб келади.