Эквадорда "ички қуролли тўқнашув" ҳолати эълон қилинганидан буён жиноий тўдаларнинг 1534 нафар аъзоси қўлга олинди.

Операциялар полиция ва ҳарбийлар ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда. Операция чоғида 5 нафар жиноий гуруҳ аъзоси йўқ қилинган, икки полициячи ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, амалиётлар доирасида қуролли шахслар томонидан ушлаб турилган 11 нафар милиция ходими озод қилиниб, 575 дона ўқотар қурол ва 478 дона қўлбола портловчи моддалар, шунингдек, 5,6 тоннага яқин наркотик моддалар мусодара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Эквадор ҳукумати 9 январь куни Эквадорнинг энг йирик жиноий тўдаси Лос Чонеросраҳбари, «Фито» лақабли Хосе Адольфо Масиас Вилямар қамоқдан қочиб кетганидан сўнг 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилган, комендантлик соати жорий этган эди.

Мавзуга алоқадор