29.05.2025 06:35
85
ЕИ Сурияга қарши санкцияларини расман бекор қилди
Европа Иттифоқи (ЕИ) Сурияга қарши жорий этилган иқтисодий санкциялар бекор қилинганини расман билдирди. Шунингдек, санкциялар рўйхатидан банклар, иқтисодиёт учун муҳим соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар ва оммавий ахборот воситаларини ўз ичига олган 24 ташкилот чиқарилди.
ЕИ Кенгашининг ёзма баёнотига кўра, мазкур қарор 20 май куни ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида сиёсий жиҳатдан қабул қилинган ва яқин кунларда расмий газетада эълон қилинади.
Баёнотда таъкидланишича, “молия воситалари ва иқтисодий ресурслари музлатиб қўйилганлар рўйхати”дан чиқарилган 24 ташкилот орасида Сурия Марказий банки, нефть ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, пахта, телекоммуникация ҳамда ОАВ соҳаларида фаолият юритувчи корхоналар бор.
ЕИнинг Ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Кая Каллас баёнотида шундай дейилади:
“Бу қарор — Суриянинг тикланишини ва барча сурияликларнинг орзусини ифода этувчи сиёсий ўтиш жараёнини ЕИ ҳақиқий қўллаб-қувватлаётганини намоён қилувчи тўғри қадамдир. ЕИ охирги 14 йил давомида Сурия халқи билан елкадош бўлди ва буни давом эттиради”.
Баёнотда айтилишича, жавобгарликни таъминлаш мақсадида Асад режими билан боғлиқ шахслар ва ташкилотлар рўйхатлари 2026 йил 1 июнгача узайтирилган. Шунингдек, март ойида Лазкияда юз берган ҳодисаларга боғлиқ равишда, ЕИ икки шахс ва уч ташкилотга нисбатан “ЕИ глобал инсон ҳуқуқлари санкция режими” доирасида янги чеклов чоралари қўллаганини билдирган.
ЕИнинг Сурияга нисбатан санкциялари 2011 йил май ойида, мамлакатда ички уруш бошлангач жорий этилган. Улар доирасида Асад режимига алоқадор шахслар — вазирлардан тортиб, бошқа юқори амалдорларгача сафар тақиқлари ва мол-мулк музлатиш чоралари жорий этилган.
Шунингдек, ЕИ томонидан нефть, энергетика, банк, алоқа ва транспорт соҳаларини қамраб олган секторли санкциялар қўлланган. Масалан, хом нефть ва нефт маҳсулотлари импорти, икки мақсадли (фуқаровий ва ҳарбий) жиҳозлар экспорти, инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш тақиқланган.
2024 йил 24 февралда ЕИ ушбу санкцияларни “вақтинча тўхтатиш” қарорини эълон қилиб, аввалги енгиллаштириш чорасини амалга оширганди.
ЕИ расмийларининг таъкидлашича, санкцияларни бекор қилиш бўйича қарорлар “қайтарилиши мумкин” бўлиб, мамлакатдаги вазият диққат билан кузатилмоқда.