18.01.2025 11:03
496
Диний обидалар яқинида тунги клубларни ёпиш таклиф қилинди. Фақат Россияда
Брянск вилоят думаси депутати ва «Православ Россия» ҳаракати раҳбари Михаил Иванов черков ва масжидлар яқинида жойлашган тунги клубларни ёпиш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақда ProGorodChelny нашри хабар берди.
Ивановнинг таъкидлашича, юқори овозли мусиқа ва клублардаги тўпланишлар диний маросимлар ўтказилишига халақит беради. У барча бар ва ресторанларга ҳам худди шундай тақиқ қўйилиши кераклигини айтса-да, техник жиҳатдан бу қийин иш эканлиги қайд этилган. Шу сабабдан, энг аввало, тунги ҳаёт муассасаларига эътибор қаратиш зарурлигига аҳамият берилган.
Депутатнинг фикрича, бу ташаббус черковлар ва масжидлар атрофида маънавий муҳитни сақлаш муҳимлигини тушунган кўплаб россияликлар томонидан қўллаб-қувватланади.