18.01.2025 10:14
647

Дэвид Херст: Фаластинликларнинг ўз ерларида қолиш иродаси ҳал қилувчи омил бўлди

Британиялик ёзувчи Дэвид Херстнинг фикрича, Ғазоликларнинг ўз юртларида қолишга бўлган қатъияти урушда ҳал қилувчи омил бўлди. 

«360 квадрат километрлик ҳудуд бутунлай қамал қилиниши ва ёрдам қўлини чўзадиган бирор мусулмон давлат топилмаганига қарамай фаластинликлар душманга бош эгмади», дейди у. 

На бомбардимонлар, на дрон ҳужумлари, на очлик ёки баданларни музлатувчи совуқ уларнинг иродасини синдира олмади. Ҳерст бу қаршиликни Исроил учун стратегик йўқотиш, деб баҳолади. Ғазодаги зўравонликлар Исроилнинг ўзини либерал-демократик давлат сифатида кўрсатишга бўлган уринишларини тўхтатди ва халқаро жамоатчилик қаршисидаги мавқеига путур етказди.

Исроилнинг Ғазони босиб олиш учун амалга оширган ваҳшийликлари ўзининг зарарига – иқтисодий, ҳарбий ва дипломатик йўқотишлар билан якунланди.

Маълумот учун, куни кеча Исроил хавфсизлик кабинети Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш ва ҲАМАС билан асирлар алмашиш бўйича янги келишувни тасдиқлаганди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.