28.01.2025 06:37
735

Чет элликларга Макка ва Мадинада кўчмас мулк сотиб олишга рухсат берилди

Саудия Арабистони душанба куни Арабистоннинг муқаддас шаҳарлари Макка ва Мадинада чет элликларга кўчмас мулкка сармоя киритишга рухсат берди. Бу қарор Саудия иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган.

Саудия Арабистони 2030 йилгача 30 миллионга яқин Ҳаж ва Умра зиёратчиларини қабул қилишни режалаштирган. 2019 йилда Саудия иқтисодиётига келган зиёрат даромадлари 12 миллиард доллардан ортиқни ташкил этган. Бу зиёратлар мамлакат иқтисодиётида муҳим рол ўйнайди ва ҳукумат бу соҳадаги ишларни кенгайтиришга интилаётганини билдиради.

Макка ва Мадинадаги кўчмас мулкка сармоя киритиш тўғрисидаги қарорнинг эълон қилиниши билан Маккалик ишлаб чиқувчиларнинг акция нархи 10 фоизга кўтарилди. Бироқ, уй-жой сотишда ҳали ҳам чекловлар мавжуд. Масалан, СА фуқаролигига эга бўлмаган шахслар мулкнинг 49 фоизидан кўпроғини эгаллай олмайди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.