19.11.2024 07:29
415
Британиялик рассом Фаластин бўйича позицияси туфайли мукофотдан маҳрум қилинди
Британиялик рассом Исроил маданий ташкилотларини бойкот қилишга чақирувчи очиқ хатга имзо чекканидан сўнг Германия жамғармасининг мукофотидан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда Arab News.
Афинада яшовчи Жеймс Бридл июнь ойида "архитектура назариясига қўшган улкан ҳиссаси учун" Шеллинг архитектура жамғармасининг бу йилги мукофотини олишини эълон қилган эди. Бироқ якшанба куни рассом минглаб бошқа манфаатдор одамлар билан бирга хатни имзолагани учун мукофот ва унга қўшиладиган 10 000 евро мукофотидан маҳрум бўлганлиги ҳақида маълум қилинди.
"Биз Фаластин зулмига шерик бўлган ёки унга қарши жим турувчи Исроил маданий ташкилотлари билан ишламаймиз", дейилади Бридл имзолаган ва LitHub'да чоп этилган баёнотда.
“Биз сиёсий қарашларни ифода этиш ҳуқуқини ҳурмат қиламиз, Жеймс Бридлни антисемитизмда айбламаймиз, аммо жамғарма Исроилнинг маданий изоляциясини қўллаб-қувватламайди ва у билан узилишни истамайди”, - дейилади Шеллинг архитектура жамғармасининг жавобида.
Жамғарма қарори Бундестагнинг мунозарали резолюцияни қабул қилганидан кейин қабул қилинди, унда Германия парламенти "ҳеч қандай ташкилот ёки лойиҳа антисемитизмни тарқатмаслиги ёки Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини шубҳа остига қўймаслиги, Исроилни бойкот қилишга чақирмаслиги ёки бойкотларни фаол қўллаб-қувватламаслигини таъминлаш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлайди.
Таъкидлаш жоизки, Шеллинг архитектура фонди 1937 йилдан 1945 йилгача фашистлар партиясининг фаол аъзоси бўлган Эрич Шеллинг номи билан аталган.