23.12.2024 06:35

Британиялик фаол ғазоликлар эътиқодидан илҳомланиб Исломни қабул қилди

Рэйчел исмли британиялик фаол аёл Лондонда Ғазо тарафдорлари намойишида иштирок этар экан, Ислом динини қабул қилганини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, Ғазо халқининг иймон-эътиқоди ва сабр-тоқати уни Исломни янада чуқурроқ ўрганишга ундаган ва бу унинг динга киришига сабаб бўлган. 

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеода Рэйчел Исломга қилган саёҳати ҳақида гапирди. Унинг тушунтиришича, бир куни қизи фаластинликларнинг Ғазодаги зулм ва таъқибларга қарамасдан чидамлилигининг сири нимада, деб сўраган. Рэйчел бунга уларнинг мусулмонлар сифатидаги чуқур эътиқоди сабаб, деб жавоб беради. 

Рейчел 2023 йил 7 октябрдан буён Исроил тажовузига дучор бўлаётган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақириб, Фаластинни қўллаб-қувватлаган намойишларда фаол иштирок этиб келмоқда. У, шунингдек, ғазоликларнинг сабр-тоқатидан ҳайратда эканлигини ва уларнинг хатти-ҳаракати кўплаб британияликлар учун илҳом манбаи бўлаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, "Ислом ҳақиқат дини эканлиги аниқ". 

Лондонда оммавий норозилик намойишлари 

Лондон кўчаларида ўн минглаб одамлар иштирокида кенг кўламли намойишлар давом этмоқда. Намойишчилар шаҳар марказига йиғилиб, Фаластин билан бирдамлик изҳор этиб, ўт очишни тўхтатишни талаб қилишмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.