28.04.2025 11:30
41

Босқинчи исроил* армияси асосан аёллар ва болаларни ўлдирмоқда

Ғазо ҳукуматининг маълум қилишича, исроил* ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг 65 фоизини аёллар, болалар ва кексалар ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар қилди. 


Айтилишича, исроил* армияси Ғазо аҳолисини атайлаб ва тизимли равишда нишонга олиб, уларни қасддан ўлдирмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён 18 мингдан ортиқ бола ва 12,4 мингдан зиёд аёл ҳалок бўлган.


Бундан ташқари, ҳужумлар оқибатида 2 180 та оила бутунлай йўқ қилинган, 5 070 та оилада эса фақат битта тирик аъзо қолган.


Агентлик шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида 1 400 дан ортиқ тиббиёт ходими, 113 нафар фуқаро мудофааси ходими, 212 нафар журналист, 750 дан ортиқ гуманитар ташкилотлар ходими, 13 минг нафар талаба, 800 нафар ўқитувчи ва таълим соҳаси ходими ҳамда 150 нафар университет ўқитувчиси ва олимлар мавжудлигини маълум қилди. 


Ғазо ҳукумати халқаро ҳамжамият ва суд органларини сионистларнинг тинч аҳоли вакилларига қарши содир этган жиноятларини зудлик билан тўхтатиш ва исроил раҳбариятини жавобгарликка тортишга чақирган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.