09.01.2025 13:47

Бомбаланаётган Ғазо: 461-куннинг асосий воқеалари

Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Шужайя ҳудуди, Жабалия ва Нусейрат лагерларига зарба берди. Бир кунда 48 киши шаҳид бўлди, улардан 33 нафари Ғазо шимолида. Бир кунда 45 936 киши шаҳид бўлди.

▪️Нацистлар Ал-Авда касалхонасини қуршаб олиб, унга қарата ўт очмоқда. Муассаса деярли бир ҳафтадан бери ҳужум остида. Аммо охирги кунлар энг қийин бўлди.

▪️Газ Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Яна бир бор ёнилғи етишмаслиги сабабли касалхоналарни қамраб оладиган ҳақиқий офат ҳақида огоҳлантирамиз.

▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия лагеридаги босқинчиларга қарата ўқ узди. Ғазодан Карем Салам томон ракеталар отилди.

▪️Босқинчилар Байт Ханун шаҳрида қаршилик жангчилари танкга уланган қурилманинг портлаши натижасида уч нафар исроиллик аскари ҳалок бўлган ва бир зобит яралангани ҳақида хабар берган эди.

▪️ЮНИСEФ: 2025 йилнинг биринчи ҳафтасида Ғазода 74 бола ҳалок бўлди.

▪️Ғарбий соҳилда, Тамун шаҳрида босқинчилар беш кишини ўлдирди, улардан икки нафари 8 ва 10 ёшли болалар. Бир неча яраланган фаластинлик ҳам ўғирлаб кетилган.

▪️Байтлаҳмда қаршилик жангчилари қишлоқ аҳолисининг машинасига ҳужум қилишди, Этзион бригадаси командири воқеа жойига етиб келганида унинг машинасига ўқ узилди. Жангчилар қочишга муваффақ бўлишди.

▪️Исроил Мудофаа вазири ёпиқ йиғилишда: Ғарбий Соҳил уруш ёқасида.

▪️АҚШ ва Буюк Британия Яман пойтахти Сана ҳамда мамлакат ғарбидаги Амран ва Ходейда вилоятларига зарбалар берди.

▪️Ишғол АҚШдан Ғарбий Соҳилдаги "хавфсизлик операциялари" учун 680 миллион доллар сўради.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.