07.01.2025 13:35
343
Бомбаланаётган Ғазо: 459-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Хон Юнис, Рафакси, Бўриж ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 28 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан буён 45 854 киши шаҳид бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Байт Хайндаги жангда иккита босқинчини, шу жумладан Насал бригадаси командирини йўқ қилди. Жабалияда иккита Меркава танки йўқ қилинди.
▪️Ғазодан Ал-Қудс бригадалари Сдерот ва анклав билан чегарадаги аҳоли пунктларини ракета билан ўққа тутди.
▪️УНРВА: Исроил қўшинлари Карим Салим назорат пункти орқали Ғазога ўтаётган ёқилғи карвонига 16 марта ўқ узди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Фаластин шаҳарларига катта ҳужумлар уюштирмоқда, икки ёш фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар, жумладан, икки қиз ҳам ҳибсга олинди.
▪️Ҳарбийлар ҳимояси остидаги кўчманчилар Фаластиннинг Қалқиля, Наблус, Ал-Халил ва Рамаллаҳдаги фермалари ва уйларига ўт қўйди.
▪️Фаластиннинг Қалқилядаги кўчманчиларни олиб кетаётган автобусга ҳужуми чоғида ҳалок бўлган уч кўчманчидан бири ишғол полициясининг терговчиси эди.
▪️Ҳусийлар Американинг USS Hurry Truman авиаташувчи кемасига, Тел-Авив ва Асқаланга ракета ва учувчисиз самолётлар томонидан ҳужум қилингани ҳақида хабар беришди.
▪️Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги 60 та қишлоқ аҳолисига улар уйларига қайтмасликларини маълум қилган.