Бомбаланаётган Ғазо: 451-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 451 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪Босқинчилар Байт Ханун, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 30 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 45514 киши шаҳид бўлди.
▪Ғазо
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ЖССТ вакиллари Индонезия касалхонасидан Шифа
касалхонасига ўтказган 10 бемордан 4 нафари босқинчилар томонидан ҳибсга олинди.
▪Исроил
ишғоли ва ҳужумлари остидаги Ғазо секторида бир ҳафтада 6 нафар чақалоқ
совуқдан вафот этди.
▪Гувоҳларнинг
сўзларига кўра, Камал Адван шифохонаси раҳбари доктор Хоссам Абу Сафия Негев
чўлидаги ишғол концлагерига – Сде Тейман ҳарбий базасига олиб кетилган. ОАВ ушбу
қамоқхонани «Гуантанамо» деб атайди. Ушбу қамоқхонада нацистлар шифокор Аднан
Ал-Барашни ўлдиришган.
▪Ал-Қассам
бригадалари: Жабалия лагерида “Меркава” танкини ва келаётган босқинчилар
гуруҳини портлатиб юбордик.
▪Ал-Қудс
бригадалари Байт Ханундаги олдиндан миналанган уйга кирган босқинчилар отрядини
йўқ қилди.
▪Газо шимолидан учирилган ракеталар Сдерот аҳоли пунктига етиб
келди. Эретсда ва босиб олинган Фаластиннинг шимолида сиреналар янгради.
▪Босқинчилар Нусейрат лагеридаги касалхона директори Шифо
Муҳаммад Абу Салмиянинг уйини портлатиб юборишди.
▪Amnesty International Камал Адван касалхонаси директори ва бошқа ҳибсга олинган
шифокорларни асирликдан озод қилишга чақираётганлар сафига қўшилди.
▪Босқинчи қамоқхоналарда ҳалок бўлган фаластинлик маҳбуслар
сони бир йил ичида 50 кишига етди.
▪Тунис, Покистон, Британия, Италия, АҚШ, Иордания, Жанубий
Корея, Швеция ва Испанияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи оммавий акциялар
ўтказилмоқда.
▪Яман
ҳусийлари ҳар бирининг қиймати 32 млн доллар бўлган 13- MQ-9 Reaper АҚШ
учувчисиз учоғини уриб туширди. АҚШнинг умумий йўқотиши 416 млн долларга етди.