28.12.2024 14:05
478

Бомбаланаётган Ғазо: 449-куннинг асосий воқеалари

Босқинчилар Ғазонинг маркази бўлган Байт Ханун, Мағози, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 45436 киши шаҳид бўлди.

▪️Босқинчилар шифокор ва беморларни Камол Адван касалхонасидан чиқариб юборишди. Баъзи шифокорлар фашистлар ҳужуми натижасида тириклайин ёқиб юборилган. Касалхона директори қўлга олинган.

▪️Кетма-кет иккинчи кундирки Байт Ханун шаҳри катта ҳужумларга учрамоқда. Ўнлаб шаҳидларнинг жасади кўчаларда ва уйлар вайроналари остида. Ярадорларни эвакуация қилиш мумкин эмас.

▪️Нацистлар Ғазо шимолида фуқаролик мудофааси директори Аҳмад Ал-Каҳлотни ҳибсга олишди.

▪️Ал-Қассам Бригадалари: Бизнинг жангчиларимиздан бири 5 аскардан иборат ишғолчи отрядда ўзини портлатиб юборди. Шундан сўнг, бошқа жангчилар эвакуация қилиш учун келган аскарларни отиб ташлашди.

▪️ЖССТ: Исроил ўн минглаб фаластинликларни ўлимга маҳкум этиб, Ғазодаги соғлиқни сақлаш тизимини йўқ қилди. Бу даҳшат тўхташи керак. Ўт очишни тўхтатинг!

▪️Хусийлар Исроилга ракета учирди. Маълум қилинишича, ой бошидан буён 10 баллистик ракета ва ўнлаб дрон учирилган.

▪️АҚШ Яман пойтахти Сана шаҳрига ҳужум қилди.

▪️The Washington Post: Яманнинг Санодаги қўшинлари технологик жиҳатдан кўпчилик тушунганидан ҳам ривожланган ва уларнинг аҳамиятини эътибордан четда қолдирмаслик керак.

▪️Исроил жанубида ўрнатилган Американинг ТҲААД ҳаво мудофаа тизими биринчи марта Ямандан учирилган баллистик ракетани уриб туширди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.