17.12.2024 13:50
491
Бомбаланаётган Ғазо: 438-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Ғазо бўйлаб ҳужумлар уюштирди. Бир кун ичида фаластинликларга 7 та қирғин қилинди. Уруш бошланганидан буён 45 028 киши шаҳид бўлди.
▪️Камол Адван касалхонасига ишғол учувчисиз учоқлари 10 та бомба ташлади, муассасанинг 3-қавати ёниб кетди, барча электр генераторлари вайрон бўлди, электр таъминоти узилди. 50 нафар беморнинг ҳаёти хавф остида.
▪️Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси: Ғазода бир ҳафта ичида 4 нафар журналист ўлдирилди. Биз халқаро ҳамжамиятни ОАВга қилинган ҳужумлар учун Исроилни жавобгарликка тортишга чақирамиз. Исроил 2024-йилда дунё бўйлаб журналистлар ўлимининг 2/3 қисми учун жавобгардир.
▪️Наблусдаги Ғарбий Соҳилда босқинчилар бир фаластинликни отиб ўлдирди. Женинда қаршилик жангарилари ва мухторият хавфсизлик хизматлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда.
▪️Ҳусийларнинг Фаластин 2 гиперсоник баллистик ракетасини учириши оқибатида 5 нафар муҳожир жароҳат олди. Бен Гурион аэропортидаги операциялар бир неча соат давомида фалаж бўлиб қолди.
▪️Германия Ташқи ишлар вазирлиги: Исроил Жўлондаги босқинчи кучдир. Сурияда Исроил назорати остидаги ҳудуд Сурия ҳудуди ва биз унинг аннексиясини тан олмаймиз.
▪️АҚШ Яман пойтахти Сана шаҳрига зарбалар берди.
▪️Босқинчилар Дамашқ ва Ҳомсга ҳужум қилишди. Босқинчи армия Суриянинг Жўлондаги Ҳадар шаҳрига бостириб киргани ҳақида хабар берилган.