12.12.2024 14:02
Бомбаланаётган Ғазо: 433-куннинг асосий воқеалари
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Шайх Радван, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 69 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 44 805 киши шаҳид бўлди.
▪️Нацистлар Нусейрат лагеридаги Ал-Луҳлар оиласининг уйини портлатиб, 15 кишини ўлдирди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эди.
▪️Ғарбий Соҳилда, Қуддусдаги назорат пунктида автобуснинг ўққа тутилиши натижасида 1 келгинди ўлди, 3 таси яраланди. Наблусда бир фаластинлик ҳалок бўлди.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазири: Ғазо Исроил душманининг хунук ва жиноятчи юзини ошкор қилди. Шаҳидларнинг жасадлари кўчаларда сочилиб ётибди, итлар емоқда, уларни эвакуация қилиб бўлмайди.
▪️Уруш боласи: Ғазо секторидаги болаларнинг 96 фоизи ўлимлари яқин эканини ҳис қилади.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Жабалия лагерининг Ал-Халаф ҳудудида сионист аскарларини йўқ қилдик. Нитцарим ҳудудида босқинчилар қароргоҳига ҳужум уюштирилди.
▪️Amnesty International ташкилоти ғазолик журналист Анас Шарифни 2024 йилги Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси мукофоти билан тақдирлади.
▪️Голландия университетлари ходимлари университетларнинг Исроил билан алоқаларини узиш мақсадида иш ташлашди.
▪️Ирландия ташқи ишлар вазири: Ҳукуматимиз Жанубий Африканинг Халқаро судда Исроилга қарши даъвосига қўшилади.
▪️Ливан жанубида босқинчиларнинг ҳужуми натижасида 5 киши ҳалок бўлди.
▪️Исроил босқинчилари Суриянинг Қунейтра қишлоғидаги друзлар яшайдиган Ҳадар шаҳарчасига бостириб кирди.