11.12.2024 13:35

Бомбаланаётган Ғазо: 432-куннинг асосий воқеалари

Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафахя, Жабалия, Нусайрат ва Буриж лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 28 киши ҳалок бўлди.

▪️Нацистлар Жабалия ва Байт-Лахиядаги турар-жой биноларига “олов камарлари”ни очдилар. Камол Адван касалхонаси яқинида Аби Тарабишлар оиласининг уйи портлатилиб, 18 киши ҳалок бўлди.

▪️Ғазо ҳукумати: Уруш бошланганидан бери босқинчилар Ғазода 1000 дан ортиқ шифокор ва ҳамширани қатл қилди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Рафах ҳудудида Меркава танки ва бронетранспортерини портлатиб, Нитсапим ўқида босқинчиларга ҳужум қилди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Ал-Халил, Женин, Байтлаҳмга ҳужум қилмоқда. 20 дан ортиқ фаластинлик ҳибсга олинган, улардан бири бола.

▪️Ҳусийлар: Адан кўрфазида Американинг иккита эсминетсига ҳужум қилдик. Асқалан урилди.

▪️Уч кун ичида Исроил Суриядаги стратегик ва ҳарбий объектларга 310 марта зарба берди. Кечаси Дайр-аз-Зор ҳарбий аэропорти бомбардимон қилинди, Латакия ва Тартусга ҳужум қилинди.

▪️Куба Президенти: Ғазо сектори ёки Ливанга бомбалар ёғилаётган ва геноцид жиноятчилари ўз ўғрилик жиноятини тугатаётган бир пайтда дунё инсон ҳуқуқларини нишонламаслиги керак.

 

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.