Бомбаланаётган Ғазо: 430-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Рафаҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 44 киши ҳалок бўлди.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Босқинчилар Индонезия касалхонасига ҳужум қилиб, 6 нафар беморни яралади. Ал-Ауда касалхонаси яқинида фельдшер ҳалок бўлган. Камол Адван касалхонасига ҳужумлар давом этмоқда.
▪️Босқинчилар Рафаҳдаги инсонпарварлик ёрдами омборига ун олиш учун кетаётган одамларга 7 марта зарба беришди. 16 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ ва Жабалия лагерида Меркава 4 танкини йўқ қилди ва Нитсарим ўқида босқинчилар отрядига ҳужум қилинди.
▪️Ғарбий соҳилда Женин, Рамала ва Қалқиляда 30 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.
▪️Ливан жанубида содир бўлган портлаш оқибатида ишғолчи армиянинг 3 нафар зобит ва аскари ҳалок бўлди, яна бир қанчаси яраланди.
▪️Тун бўйи Исроил Суриянинг жануби бўйлаб йирик зарбалар берди, уларнинг аксарияти Дараа шаҳрига зарба берди. Аввалроқ босқинчилар Дамашқ нишонларига, жумладан Меззе ҳарбий аэропорти, разведка ва божхона биноларига 10 та ҳужум уюштирган эди.
▪️Босқинчилар Суриянинг Голан тепаликларида жойлашган Хермон тоғини ўз назоратига олишди. Тоғ денгиз сатҳидан 2814 м баландликда жойлашган бўлиб, минтақадаги энг баланд чўққидир.
▪️Уммон муфтийси: Қардош Сурия халқини қон тўкмасдан ўтмиш саҳифасини варақлагани билан табриклаймиз ва содир бўлган воқеадан сабоқ бор.