07.12.2024 13:59
Бомбаланаётган Ғазо: 428-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 428 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Дайр ал-Балаҳ, Нусайрат, Жабалия ва Бурайж лагерларига катта ҳужумлар уюштирди. 24 соат давомида сионистлар 63 кишини ўлдирди.
▪️Камал Адван касалхонаси яқинида жойлашган танклар ва дронлар касалхона ичидаги ва яқин атрофдаги ҳар қандай ҳаракатланувчи объектни ўққа тутмоқда.
▪️Давом этаётган ҳужумлар ва мажбурий кўчирилиш туфайли 24 соат ичида 18 000 киши Байт Лаҳияни тарк этди. Одамлар очиқ ҳавода ухлашга мажбур бўлмоқда.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Жангчиларимиз Рафаҳ ҳудудида "Д9" ҳарбий бульдозерини йўқ қилди, Нитцарим ўқида босқинчилар отрядига ҳужум қилди.
▪️БМТ бош котиби: Ғазо бошига тушган фалокат бизнинг умумий инсониятимизнинг бутунлай қулашидир.
▪️Ушбу Ғазо урушида хизмат қилган 5 ишғол аскари Марокашда йўл-транспорт ҳодисасида ўлди.
▪️Россия президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Михаил Богданов ва ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Муса Абу Марзук Ғазодаги вазиятни муҳокама қилиб, гуманитар вазиятнинг давом этаётганига урғу берди.
▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Набатия, Тир ва Ярун шаҳарларига 14 марта зарба берди. 9 кунлик сулҳ давомида сионистлар томонидан 155 та бузилиш қайд этилган.
▪️Миср ва Иордания Асадга Сурияни тарк этишни маслаҳат берди. Маълум қилинишича, унинг рафиқаси ва болалари Россия Федерациясида.