06.12.2024 13:46
Бомбаланаётган Ғазо: 427-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 427 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Дайр ал-Балаҳ, Рафаҳ, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 5 марта қирғин уюштирилди. 48 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 44580 киши шаҳид бўлди.
▪️Бу соатларда фашистлар Камал Адван касалхонасига бостириб кирди. Босқинчилар беморлар ва уларга ҳамроҳ бўлган шахсларга зудлик билан муассасани тарк этишни буюрган. Бир неча киши номаълум томонга олиб кетилган.
▪️Индонезия касалхонасига уюштирилган мақсадли ҳужумлар уч шифокорнинг жароҳатланишига олиб келди.
▪️Жабалия лагерида ишғолчилар кўчирилганлар яшаётган ва турар-жой бинолари бщлган Рафаи мактабига ҳужум қилди, натижада 15 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар яраланди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Жангчиларимиз Тал ал-Ҳава ҳудудида 50 та босқинчидан иборат пиёда аскар отрядига ҳужум қилишди. "Синварнинг қони учун қасос" операцияси доирасида Рафаҳда ишғол техникасига ҳужум уюштирилди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Балат лагерига бостириб кирди, бир йигит ҳалок бўлди. Женинда қаршилик жангарилари ишғол машиналарини портлатиб юборди. Фаластин маъмурияти маъмурияти лагерда 3 нафар фаластинликни ҳибсга олди.
▪️Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: Украинада фожиа юз бермоқда. Фаластинда фалокат юз берди.