30.11.2024 13:55

Бомбаланаётган Ғазо: 421-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Байт-Лаҳиа, Рафаҳ, Римал, Шайх Радван ва Нусайрат лагерига ҳужум қилди. Ғазода бир кун ичида 100 киши ҳалок бўлди, улардан 75 нафари Байт Лаҳияда эди.

▪️Босқинчилар Байт-Лахиядаги Индонезия касалхонаси яқинига кириб келди. Бу соатларда ҳудудда қизғин отишмалар давом этмоқда.

▪️Шимолий Ғазода 5 октябрдан бери давом этаётган қаттиқ қамал давомида босқинчилар анклавнинг бу қисмида 2700 кишини ўлдирди, 10 000 киши жароҳат олган.

▪️ҲАМАС: Халқаро ҳамжамият ва БМТни Ғазо шимолидаги блокадани олиб ташлашга ва геноцидни тўхтатишга чақирамиз.

▪️Ал-Қассам ва Ал-Қудс бригадалари Жабалия лагеридаги босқинчиларнинг таъминот линиясига ҳужум қилди.

▪️Охирги бир ҳафта ичида босқинчилар Ғарбий Соҳилда 9 нафар фаластинликни, жумладан 1 болани ўлдирди.

▪️Халқаро жиноий суд прокурори Исроилнинг Нетаньяху ва Галантнинг ҳибсга олинишига қарши шикоятини рад этишни талаб қилмоқда.

▪️"Ҳизбуллоҳ" раҳбари Наим Қосим "ҳаракат Исроил билан урушда ғалаба қозонганини" эълон қилди. Сулҳга қарамай, Ливан жанубидаги Бани Ҳайян шаҳрига биринчи марта босқинчи танклар кириб келди.

▪️Дунё бўйлаб: Лотин Америкаси, Франция, Нидерландия, Норвегия, Яман, Туркия, Канада, АҚШ, Буюк Британия ва Иорданияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

▪️Суриянинг Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида мухолифат кучлари билан Россия ва Сурия қўшинлари ўртасида жанглар давом этмоқда. Мухолифат кучлари Ҳалаб шаҳрини деярли тўлиқ эгаллади ва маҳаллий қамоқхоналардаги Асад режими қамагпн маҳбуслар, жумладан кўплаб аёлларни озод қилди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.