27.11.2024 14:45
Бомбаланаётган Ғазо: 418-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 418 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️ Босқинчилар Ғазонинг Зайтун ҳудуди, Байт Лаҳия, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 44249 киши шаҳид бўлди.
▪️Бугун Ғазо шимолидаги қамалнинг 55-куни. БМТ маълумотларига кўра, биргина ноябрь ойида босқинчилар Ғазо шимолига ёрдам етказилиши бўйича 41 та сўровни рад этган.
▪️Фашистлар кўчирилганлар яшаётган Табайин ва Зайтун мактабларига ҳужум қилди. 23 киши шаҳид бўлди. Уларнинг аксарияти болалардир.
▪️Ал-Қассам бригадалари Нитцарим ўқига зарба берди ва Жабалиядаги Ал-Ауда масжиди яқинида "Меркава" танкини экипажи билан йўқ қилди.
▪️Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги сулҳ бугун эрталаб соат 4 да кучга кирди.
▪️Сулҳ эълон қилинишидан олдин "Ҳизбуллоҳ" Исроилнинг Ҳайфа, Тел-Авив, Наҳария ва Жалила шаҳарларига катта миқдорда ракеталар учирди - сиреналар кунига 115 марта янгради. Аккадаги Шарага базаси уч марта ҳужумга учради, Капридаги 146-дивизионнинг янги қароргоҳи бомбардимон қилинди, Кирят Шмонага учувчисиз учоқлар ёрдамида ҳужум қилинди.
▪️Босқинчилар Ливаннинг Байрут, Баалбек, Тир, Саидага ва Қувайтнинг Ливандаги элчихонаси яқинларига ҳужум қилишди. Нацистлар ҳужумлари бошланганидан бери 3823 киши ҳалок бўлди.
▪️Исроилликларнинг 61 фоизи Исроил "Ҳизбуллоҳ"ни мағлуб эта олмади деб ҳисобламоқда.
▪️ Reuters: Туркия раввин Коганни ўлдиришда айбланаётган ўзбекистонликларни БААга экстрадиция қилди. БАА Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Туркия расмийларига миннатдорчилик билдирди.