26.11.2024 14:13

Бомбаланаётган Ғазо: 417-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 417 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.


▪️Босқинчилар Шайх Радван ҳудуди, Байт Лаҳиа, Хон Юнис, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилишди. Уруш бошланганидан буён 44235 киши шаҳид бўлди, 104638 киши яраланди.

▪️Ғазо ҳукумати: икки кун ичида кўчирилган одамлар жойлашган 10 000 чодирни денгиз суви ювиб кетди.

▪️Ғазода уруш бошланганидан бери босқинчилар 435 нафар фаластинлик аёлни ҳибсга олди.

▪️Ал-Қассам бригадалари босқинчиларнинг Нитцарим ўқи бўйича қўмондонлик-назорат пунктига ҳужум қилди. Байт-Лахияда "Меркава" танки йўқ қилинди. Ғазо ғарбида 10 босқинчилардан иборат отрядга ҳужум қилинди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женин, Наблус ва Қалкилияга ҳужум қилади. Нацистлар Рамаллоҳдаги Бирзейт университетига бостириб кириб, талабаларни ҳибсга олди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 24 соат ичида Исроил бомбардимонида 31 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 3768 киши ҳалок бўлди.

▪️"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши 21 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Аккадаги Шарага базаси ва Голандаги Равия базаси ҳужумга учради ва Хиём, Мерон ва Шомердаги босқинчилар гуруҳига ҳужум қилинди. Наҳарияга ракеталар учирилди.

▪️Сурия шимоли-шарқидаги АҚШ ҳарбий базаси ҳужумга учради. Базага 5 та ракета учирилди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.