22.11.2024 13:36

Бомбаланаётган Ғазо: 413-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 413 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафаҳ, Дайр ал-Балоҳ, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди.  24 соат ичида 110 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 44 056 киши шаҳид бўлди.

▪️Фашистлар Камал Адван касалхонасига бомба ташлади, 7 нафар шифокор яраланди.

▪️Касалхона директори Камал Адван: Касаллар ва ярадорлар шу ерда экан, Ғазо шимолида қолишга мажбурмиз.

▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Шарқий Ғазода ишғолчилар қолдирган консервалардан 15 бола ва аёл заҳарланди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Байт Лаҳиядаги 15 та босқинчи нол масофадан йўқ қилинди.  Жабалия ва Нитцарим ўқида ишғол ускуналарига ҳужум қилинди.

▪️"Ҳизбуллоҳ" Ҳайфадаги босқинчи денгиз флотига, Аккадаги Шарага базасига ва Ашдоддаги Ҳавор ҳаво базаларига ҳужум қилди.  Хиамдаги аскарлар концентрациясига 10 марта ҳужум қилинди, Шамада "Меркава" танки йўқ қилинди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Босқинчиларнинг Баалбекдаги ҳужумлари натижасида 47 киши ҳалок бўлди, 51 киши яраланди. Босқинчилар Байрут чеккасидан мажбурий эвакуация қилишни буюрди.

▪️Халқаро жиноят суди Бош прокурори бутун дунё давлатларига мурожаат қилиб, Нетаняху ва Галантни ҳибсга олиш қарорини амалга оширишда ёрдам сўради.  Аксарият давлатлар исроиллик босқинчи раҳбарларни таъқиб қилиш қатъиятини тасдиқлади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.