18.11.2024 13:27

Бомбаланаётган Ғазо: 409-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 409 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафаҳ, Бурайж ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Сўнгги 24 соат ичида 111 киши ҳалок бўлди, улардан 72 нафари Ғазо шимолида. Уруш бошланганидан буён 43 846 киши шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Бурейж лагерида иккита "Меркава" танки ва учта D9 бульдозерини портлатиб юборди, Байт-Лахиядаги турар-жой биносида ишғолчилар йўқ қилинди.

▪️Yedioth: Кфир бригадаси Ғазо шимолидаги Байт Лаҳия шаҳрида бир ҳафтадан камроқ вақт ичида 7 аскарини йўқотди. Жабалияда эса Лотар бўлинмасининг 5 аскари қаршилик ҳаракати пистирмасигна тушиб қолди. Ҳаммаси злган.

▪️Ҳусийлар учувчисиз учоқлар ёрдамида Исроилнинг Яфе ва Асқалан шаҳарларидаги бир қатор ҳарбий объектларга ҳужум уюштирди.

▪️"Ҳизбулло"ҳ Маале Голани казармасига зарба берди, чегарада "Меркава" танкини экипажи билан йўқ қилди ва Хиам шаҳридаги босқинчилар гуруҳига олти марта зарба берди.

▪️Ироқ қаршилик кучлари Умм ал-Рашраш (иброн. Эйлат)даги ишғол портига ҳужум қилди.

▪️Босқинчилар Ливанга катта ҳужумлар уюштирди. Байрутдаги бинонинг портлаши натижасида "Ҳизбуллоҳ" матбуот хизмати раҳбари Муҳаммад Афифа ҳалок бўлди. Исроилнинг Ливандаги тажовузи бошланганидан бери 3481 киши ҳалок бўлди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил шифокорларга мақсадли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда. Кечаси Набатия ва Тиреда 2 шифокор ҳалок бўлди. Тажовуз бошланганидан бери жами 207 шифокор ҳалок бўлган.

▪️ЖССТ делегацияси ярадорларнинг бир қисмини Ғазодан эвакуация қилиш учун эксклав шимолидаги Камал Адван касалхонасига етиб келди.

▪️Times Of Israel: Туркия Озарбайжондаги иқлим бўйича COP29 саммитида иштирок этишни режалаштирган Исроил президенти Ҳерцогнинг самолётини Туркия узра ўтишига рухсат бермади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.