Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 397 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.


▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 61 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 43391 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда Женин, Салфит, Тубас, Наблус ва Тулкармнинг кўп соатлик қамал ва вайронагарчиликлардан сўнг 8 нафар фаластинлик ҳалок бўлди.

▪️Ал-Ақсо бригадалари: Жангчиларимиз Ғазо билан чегарадаги Натив Ҳаатзра аҳоли пунктига ҳужум қилишди.

▪️"Ҳизбуллоҳ" Исроилга қарши 14 та операцияни амалга оширди. Ҳайфадаги портловчи моддалар заводига, Маале Голани ва Довиев казармаларига, Кирят Шмона, Маргалио, Иифта ва Нахария аҳоли пунктларига ҳужум қилинди.

▪️Исроилнинг Ливаннинг Буржа ва Тир шаҳарларини бомбалаши натижасида 15 киши ҳалок бўлди. Умумий ҳалок бўлганлар сони 3013 нафарга етди.

▪️Венесуэла президенти Мадуро Фаластинни ҳимоя қилиш учун ислом мамлакатлари халқлари ва Глобал жануб мамлакатлари ўртасида иттифоқ тузишга чақирмоқда.

 ▪️Нетаньяху мудофаа вазири Галантни ишдан бўшатди, унинг ўрнига ташқи ишлар вазири Катц тайинланди. Тел-Авивда тартибсизликлар бошланди. 40 киши ҳибсга олинган.

Мавзуга алоқадор