05.11.2024 13:22

Бомбаланаётган Ғазо: 396-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 396 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 70 киши вафот этди.

▪️Байт-Лахия шаҳрида фашистлар кўчирилганлар жойлашган чодирлар ва уйларни ўққа тутди. 29 киши шаҳид бўлди.

▪️ЖССТ: Исроилнинг Камол Адван касалхонасининг болалар бўлимига ҳужум қилиши натижасида 6 нафар янги туғилган чақалоқ жароҳат олди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Қалқиля ва Тубасга бостириб кирди. Женин қамалда. Бир киши ҳалок бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Жабалия лагери ҳудудида “Меркава танкини портлатиб юбордик ва 4 босқинчини йўқ қилдик.

▪️ Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши 19 та операцияни амалга оширди. Кун давомида Мерон ҳарбий базасига уч марта ҳужум уюштирилди, Ҳайфа, Сафад, Наҳария, Марун, Шаал ва Дальтонга ракеталар учирилди.

▪️Ироқ қаршилик кучлари: Ҳайфага учта муваффақиятли ҳужум уюштирдик.

▪️Босқинчилар Сурия пойтахти Дамашққа ҳужум қилди. Фуқаролик объектлари нишонга олинди.

▪️Босқинчилар Ливаннинг Хиам, Дайр ал-Заҳрани, Срифа ва Тир шаҳарларига ҳужум қилишди. Ҳужумлар бошланганидан бери қурбонлар сони 3003 нафарга етди.

▪️Малайзия бош вазири: Биз Исроилни БМТдан чиқариб юбориш резолюцияси устида ишлаяпмиз.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.