26.10.2024 13:33
793

Бомбаланаётган Ғазо: 386-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 386 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар

▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 88 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 42 885 киши шаҳид бўлди.

▪️Шимолий Ғазо қамалининг 22-куни. Ал-Жазира мухбирининг хабар беришича, нацистлар Камол Адван касалхонасида 240 нафар тиббиёт ходими ва беморларни ҳибсга олган. Кислород етишмаслиги туфайли 3 бола вафот этди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия лагерида Меркава танкини портлатиб юборди. Танк ичидаги уч сионист аскар ўлди.

▪️Ал-Қудс бригадалари ишғолчиларнинг Ницарим ўқидаги қароргоҳини бомбардимон қилди.

▪️“Ҳизбуллоҳ” бир кунда 6 та “Меркава” танкини йўқ қилди, ўнлаб босқинчилар ўлдирилди. Ҳужумлар ортидан Исроил шимолини аланга олди.

▪️Исроил самолётлари Сурия ва Эрондаги қатор ҳарбий объектларга зарбалар берди. Ушбу ҳужумларни амалга оширишда Иордания ва Саудия Арабистони ҳаво ҳудудларидан фойдаланилди.

▪️Эроннинг Тасним агентлиги: Исроил армиясининг Эрондаги 20 та нишонга зарба бергани ҳақидаги баёноти ҳақиқатга тўғри келмайди.

▪️Шанба куни эрталабдан бошлаб деярли бутун босиб олинган ҳудудларда сиреналар янгради. Исроилда 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроилнинг жума куни бутун мамлакат бўйлаб уюштирган ҳужумларида 41 киши ҳалок бўлди ва 133 киши яраланди.

▪️Сурия ахборот агентликлари: Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Дамашқ осмонида душман нишонларини уриб туширди.

▪️Иордания, Лондон, Яман ва Ғарбий Соҳилда Фаластин халқининг геноцидига қарши оммавий намойишлар бўлиб ўтди.

▪️АҚШ Эрон ёки унинг иттифоқчилари таҳдиди юзага келган тақдирда, Саудия Арабистонига ҳарбий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади. Америка расмийлари қиролликдаги стратегик аҳамиятга эга объектлар, жумладан, ҳаво ҳудуди ва нефть инфратузилмасини ҳимоя қилиш чораларини кучайтиришга қатъийликларини эълон қилди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.