Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 385 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юниснинг Жабалия ва Байт Лаҳия лагерларига ҳужум қилишди. Бошидан бери 42 847 киши шаҳид бўлди.

▪️Газо шимоли 21 кундан буён қамал ва оммавий бомбардимонлар остида қолмоқда. Исроилнинг Жабалия лагеридаги 13 та турар-жой биносига берган зарбалари натижасида камида 150 киши ҳалок бўлди ва яраланди.

▪️Босқинчилар Ғазо шимолидаги Камал Адван касалхонасини танклардан ўққа тутди. Касалхонанинг асосий кислород станцияси вайрон бўлиб, бемор болалар ҳалок бўлди. Ярадорлар орасида шифокорлар ва беморлар ҳам бор.

▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: ишғол кўчирилганлар ва маҳаллий аҳоли яшайдиган ҳудудларда ҳалокатли блокада яратди. Байт Лаҳия ва Жабалияда содир бўлаётган воқеалар фалокатдир.

▪️Босқинчилар Ливанга 12 марта зарба берди. Жумладан, журналистлар бўлган матбуот марказига зарбалар берилди. Ал-Маядин ва Ал-Манар телеканалларининг 3 нафар журналисти ҳалок бўлди.

▪️Ҳизбуллоҳ Исроига қарши 27 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Зарбалар Сафад, Ҳайфа, Кирят Шмона, Акка шаҳарларидаги ҳарбий нишонларга берилган. Ливан билан чегарадаги босқинчи кучлар йўқ қилинди. 4 Меркава танки ишдан чиқарилди.

▪️48 соат ичида Ироқ исломий қаршилик кучлари Умм ал-Рашраш (ибронийча Эйлат)даги 15 та ҳарбий объектга ҳужум қилди.

▪️БМТ бош котиби: Ғазо шимолидаги гуманитар вазият бу даҳшатли даҳшат бошланганидан бери энг оғир ҳолат.

▪️ЖССТ директори: Исроилнинг Ливандаги уруши 100 дан ортиқ тиббиёт муассасаларининг ёпилишига олиб келди, бу мамлакатдаги умумий муассасалар сонининг учдан бир қисмини ташкил этади.

▪️ҲАМАС Ғазо шимолидаги қирғин ва этник тозалашни қоралаб, дунё халқларини "Ғазаб жумаси" акциясида иштирок этишга чақирди.

▪️Haaretz: Ливан жанубида “Ҳизбуллоҳ” жангчилари ер ости туннелларидан чиқиб, аскарларимизга гранаталар улоқтириши натижасида 4 аскаримиз ҳалок бўлди, 6 ярадоримиз бор. Кейинроқ ўлганлар сони 5 тага етгани маълум қилинди.

▪️Исроил армияси охирги 24 соат ичида энг камида 36 аскари ярадор бўлганини эълон қилди. 

Мавзуга алоқадор