Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 362 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Ғазонинг маркази ва шимолидаги Нусейрат лагерига ҳужум қилди. Исроилнинг сўнгги 24 соат ичида уюштирган ҳужумларида камида 51 киши ҳалок бўлди, 165 киши яраланди. Уруш бошланган 2023 йил 7 октябрдан буён жами 41689 киши ҳалок бўлди, камида 96 625 киши жароҳатланган.

▪️Бир неча соат ичида, кечаси фашистлар Ғазодаги кўчирилган одамлар яшаётган тўртта мактаб, жумладан, 1948 йилда ташкил этилган Ал-Аман болалар уйига ҳужумлар уюштирди.

▪️Босқинчилар Байрутнинг жанубий чекка ҳудудларига икки соат ичида 11 марта зарба берди. Кун давомида 55 киши ҳалок бўлди, 156 киши жароҳат олди. 

▪️Эроннинг босқинчиларга қарши оммавий ҳужуми 3 та йирик ҳаво базасини: ўнлаб Ф-35 қирувчи самолётлари бўлган Нафатим, Ҳатзрим ва Тел Ноф ҳаво базаларини йўқ қилди. Тел-Авивдаги Моссад штаб-квартираси, Метулладаги ҳарбий база, Довиев казармаси, Штоладаги ҳарбий штаб, Глилот ҳарбий базаси ва Баттисте посёлкасидаги аскарлар отрядига ҳам зарбалар берилди.

▪️Бугун тонгда Ҳизбуллоҳ Ливан билан чегарада Исроил аскарлари билан жангга киришди. Босқинчилар талафот кўрди ва чекинишга мажбур бўлди.

▪️“Яфа операцияси”. Кеча ал-халиллик икки ёш фаластинлик бир аскарни пичоқлаб, унинг қуролларини ўғирлаб, Тел-Авивдаги кўчманчиларга қарата ўт очган. 7 кўчманчи ҳалок бўлди, 17 киши яраланди.

▪️Ишғолчилар вайроналар остидан 26 нафар ярадорни олиб чиқиш учун Хон-Юнисга йўл олган Ғазо фуқаролик мудофааси кучларига қарата ўт очди.

▪️Исроил ТИВ раҳбари Исраэл Кац БМТ бош котиби Антониу Гутерришни Исроилда персона нон грата деб эълон қилиш ва унинг мамлакатга киришини тақиқлашни кўзда тутган қарорни имзолади.

Мавзуга алоқадор