Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 354 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Дайр ал-Балаҳ, Жабалия ва Нусайрат лагерига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 41455 киши шаҳид бўлди.

▪️Ливан учун энг оғир кеча. Исроилнинг Ливан жанубидаги шаҳарларни оммавий бомбардимон қилишлари 21 соат давом этди. Ўнлаб турар-жой бинолари бомбардимон қилинди. Одамлар вайроналар остида қолмоқда. Бекаа водийси энг кўп зарар кўрди.

▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Бир кун ичида 492 киши, жумладан 35 бола ва 56 аёл ҳалок бўлди. 1645 киши жароҳатланган.

▪️Ал-Қассам бригадалари Ливандан Исроилга 40 дан ортиқ снаряд учирди.

▪️Ҳизбуллоҳ Исроилдаги Ҳайфа, Зайтим ҳарбий базаси, Рафаэл ҳарбий-саноат мажмуаси, Рамат Давит авиабазаси ва Нимра базаси, Мегиддо ҳарбий аэропорти, Амос базаси ва Зичрон ҳудудидаги портловчи моддалар заводига ҳужум қилди.

▪️Биринчи марта Ҳизбуллоҳ ракеталари Ғарбий Соҳилга етиб келди.

▪️Туркия Ташқи ишлар вазирлиги: Исроилни сўзсиз қўллаб-қувватлаётган давлатлар Нетаняхунинг сиёсий манфаатлари учун қон тўкишига ёрдам бермоқда.

▪️Хитой: Ливан хавфсизлиги ва суверенитетини ҳимоя қилишда уни қаттиқ қўллаб-қувватлаймиз.

▪️Франция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ливан бўйича фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирмоқда.

▪️Ишғол матбуоти: Ливанда 24 соат ичида 1300 та зарба берилди.

▪️Оқ уй: Байден БААни Қўшма Штатларнинг асосий мудофаа ҳамкори деб эълон қилди.

Мавзуга алоқадор