06.09.2024 13:47

Бомбаланаётган Ғазо: 336-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 336 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.


▪️Босқинчилар Рафаҳ, Зайтун ҳудуди ва Ғазо марказига ҳужум қилди. 24 соат ичида 17 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 40 878 киши шаҳид бўлди.  

 ▪️Нацистлар Камол Адван касалхонасига кираверишда одамларга ҳужум қилишди. 4 киши ҳалок бўлди. 

 ▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Байтлаҳм, Наблус ва Тулкармга бостириб кирди. 10 кун ичида ярадорлар сони 140 кишидан ошди, 39 шаҳид.

 ▪️Босқинчилар Жениндан қўшинларини олиб чиқиб кетди. Лагер аҳолиси 10 кун ичида биринчи марта кўчага чиқишга муваффақ бўлди. 

 ▪️Ал-Қассам бригадалари Зайтун ҳудудида нол масофадан Меркава танкига ҳужум қилди. 

 ▪️БМТ: Август ойида Ғазонинг марказий ва жанубий қисмидаги одамлар етарли озиқ-овқат рационини олмади.

▪️Иордания ташқи ишлар вазири: Агар Исроил Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларни Иорданияга депортация қилишга уринса, буни "уруш эълони" деб қабул қиламиз".

▪️Оқ уй: "Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишга 90 фоиз яқинмиз".

▪️Нетаняху Fox Newsʼга: "Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувига 90 фоиз яқин эканлигимиз ҳақидаги хабарлар нотўғри".

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.