04.09.2024 13:57

Бомбаланаётган Ғазо: 334-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 334 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Жабалия лагери ва Зайтун ҳудудига ҳужум қилди. Кун давомида 43 киши ҳалок бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар саккизинчи кундан бери Женин, Ал-Халил ва Тулкармни қамал қилишди. Қаршилик жангчилари ишғол техникасини портлатди.

▪️Ғарбий Соҳилни қамал қилиш чоғида 33 киши ҳалок бўлди, 130 дан ортиқ киши яраланди. Женинда 16 ёшли қиз ҳалок бўлди, 5 журналист яраланди.

▪️ЮНРВА раҳбари Филипп Лаззарини: Ғарбий Соҳил бўйлаб тинч аҳолини зудлик билан ҳимоя қилишга чақираман.

▪️Ироқ қаршилик кучлари Ҳайфа портига ҳужум қилиш учун дронлардан фойдаланди.

▪️Жазоир Ғарбий Соҳилдаги ишғол қирғини сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини талаб қилди.

▪️Фаластиндаги келгинди яҳудийлар ишғолчи кучлар аскарлари билан биргаликда Ғарбий Соҳилдаги Хеврон шаҳрида жойлашган Иброҳим масжидини эгаллаб, уни талон-тарож қилди.

▪️Машҳур япон-америкалик кинорежиссёр Нео Сора 2024 йилги Венеция халқаро кинофестивалида Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун куфия ва Фаластин байроғини таққан ҳолда саҳнага чиқди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.