20.08.2024 14:25

Бомбаланаётган Ғазо: 319-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 319 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Шати лагери, Дайр ал-Балаҳ ва Рафаҳда учта оммавий қирғин уюштирди. 24 соат ичида 40 киши вафот этди.

▪️ Геноцид бошланган 7 октябрдан бери Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган ғазоликлар 40 139 нафарга, яраланганлари 92 743 нафарга етди. 

 ▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин ва Наблусга бостириб кирди. Женин қаршилик жангчилари фашистлар билан жанг қилишди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Тел ал-Ҳава ҳудудида босқинчиларнинг 3 та "Меркава" танки ва бошқа техникасини йўқ қилди. Рафаҳда ҳам босқинчилар гуруҳига ҳужум қилинди. 

▪️Ҳизбуллоҳ Ливан билан чегарадаги Зарит ва Рамим ишғол казармаларига ҳужум қилди. 

 ▪️Босқинчилар Ливандаги Бекаа водийсига ҳужум қилди. 8 киши яраланди, қурбонларнинг икки нафари суриялик қочқинларнинг болалари. 

▪️БМТдаги нацистлар вакили: БМТ гўзал бино, лекин уни ер юзидан йўқ қилиш керак.

▪️Жазоир президенти Абдулмажид Теббун Миср-Ғазо чегараси очилиши билан 20 кун ичида у ерда учта шифохона қуриш, юзлаб шифокорлар жўнатиш ва сионистлар вайрон қилган барчасини тиклашга ёрдамлашишга ваъда берди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.