11.07.2024 14:20

Бомбаланаётган Ғазо: 279-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 279 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Мағози ва Нусейрат лагерлари, Рафаҳ ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 38295 киши шаҳид бўлди. 
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Рамаллаҳ, Халил, Тулкармга бостириб киришмоқда.
▪️Рафаҳда Ал-Қассам бригадалари босқинчилар қароргоҳига ҳужум уюштирди. Кўп сонли босқинчилар ҳалок бўлди. 
▪️Ғазо Ички Ишлар Вазирлиги: Исроилнинг Ғазо шаҳрини эвакуация қилиш ҳақидаги буйруғи тинч аҳолига қарши психологик урушнинг бир кўринишидир, чунки одамларнинг қочадиган жойи йўқ. 
▪️Туркия парламенти Ғазо урушида қатнашган икки фуқаролиги бўлган турк яҳудий фуқароларини маблағларни музлатиш ва фуқароликдан маҳрум қилиш лойиҳасини муҳокама қилмоқда.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ғазода уруш бошланганидан бери Ливандаги ишғолчиларнинг ҳужумлари натижасида 466 киши ҳалок бўлди, 1438 киши яраланди.
▪️БМТнинг Ғазодаги координатори: Хон Юнис қумтепа ва вайроналарга айланди. Ҳудуддаги барча бинолар вайрон қилинган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.