Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 262 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Ал-Мағози, Нусейрат ва Рафаҳ лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 47 киши ҳалок бўлди, 121 киши жароҳат олди.

 ▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Тулкарм, Байтлаҳм, Рамаллаҳ ва Наблусга ҳужум қилмоқда. 40 фаластинлик ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганлар орасида яраланган 12 ёшли Муҳаммад ал-Зақика ҳам бор. Бола уйига бостириб кириши натижасида яраланган.

 ▪️Ҳусийлар Trans World Navigator кемасига ҳужум қилиб, зарар етказди.

 ▪️Ғазо марказида тез ёрдам ва фавқулодда хизматлар департаменти директори Ҳани Ал-Жафравий фашистлар ҳужуми натижасида ҳалок бўлди.

 ▪️Axios: Нетаняху ҳарбий вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланган гаровга олиш бўйича келишув таклифини рад этди. Маҳбусларнинг оилалари Нетаняхунинг айирбошлаш битимидан чиққанини кескин қоралади.

 ▪️Камол Адван касалхонасида яна икки бола очликдан вафот этди. Ғазода рўйхатга олинган очликдан вафот этганларнинг умумий сони 31 нафарга етди. Ҳақиқий рақамлар анча юқори.

 ▪️Европа Иттифоқи: Ғазодаги инқироз кескин нуқтага етди ва гуманитар ёрдам кўрсатиш қарийб имконсиз бўлиб қолди.

 ▪️Save the Children: Тахминимизча, Исроил тажовузлари натижасида Ғазода тахминан 21 минг бола бедарак йўқолган.

Мавзуга алоқадор