15.01.2025 18:41
Блинкен: Исроил ҲАМАСни мағлуб эта олмади
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига кўра, Исроилнинг ҲАМАСга қарши олиб бораётган ҳарбий операциялари гуруҳни ҳарбий йўл билан йўқ қилишга имкон бермади.
“ҲАМАСни ҳарбий йўл билан енгиб бўлмайди, биз буни Ғазо шимолида кўряпмиз”, — деди Блинкен. Унга кўра, ҳарбий можароларда қанча жангчи йўқ қилинмасин, уларнинг ўрнини янги аъзолар эгалламоқда.
Бу баёнот Нетаняху бошчилигидаги Исроил ҳукумати учун жиддий сиёсий ва ҳарбий мағлубият аломати сифатида баҳоланмоқда. Исроил бош вазири Биньямин Нетаняху урушнинг асосий мақсадини ҲАМАСни тўлиқ йўқ қилиш деб таърифлаган эди.
Бироқ халқаро кузатувчилар ҲАМАСнинг ёлловчилик ва қўллаб-қувватлаш тармоқлари ҳануз фаоллигини таъкидламоқда.