10.05.2025 09:46
97
Билл Гейтс деярли бутун бойлигини хайрияга сарфламоқчи
Microsoft асосчиси ва миллиардер Билл Гейтс кейинги йигирма йил ичида ўз бойлигининг 99 фоизини хайрия ишларига сарфлашга қарор қилганини маълум қилди.
Унинг айтишича, бу қарорга келишига Эндрю Карнегининг "Бой бўлиб вафот этиш шармандаликдир", деган фикри таъсир қилган.
“Вафотимдан сўнг, мен ҳақимда турли гаплар айтилиши мумкин. Лекин мен ҳақимда “у бой бўлиб ўлди”, дейилмаслигини истайман”, деган Билл Гейтс.
Миллиардернинг шахсан ўз блогида маълум қилишича, барча маблағлар Гейтс фонди орқали дунё бўйлаб инсонлар ҳаётини сақлаш ва яхшилашга йўналтирилади. Фонд 2045 йил 31 декабрда ўз фаолиятини якунлайди.
Маълумот учун, Гейтс бу йил кузда 70 ёшни қаршилайди. Унинг Microsoft компанияси эса фаластинликларга қарши геноцидда исроил армиясининг сунъий интелектни қўллаб-қувватловчи дастурий таъминотида яқиндан кўмак бериш орқали, Ғазодаги тинч аҳоли қирғинига шерик бўлиб келмоқда.