30.12.2024 14:58
4936

Берлинда Муҳаммад энг машҳур исм бўлди

2024 йилда Германиянинг Берлин ва Бранденбург шаҳарларида Муҳаммад исми ўғил болалар учун энг машҳур исм деб топилди. Бу ҳақда News хабар бермоқда.

Қизлар учун эса Эмилия ва Ноа исмлари оммалашган. Улардан кейин София ва Эмма исмлари рўйхатда юқори ўринларни эгаллади. Ҳар йили ўзаро жой алмашиб туришларига қарамай, бу исмлар доимо рўйхатнинг юқори қисмида қолмоқда.

Ўғил болалар исмлари рўйхатида ўзгаришлар кузатилмади. 2023 йилдаги каби Муҳаммад биринчи ўринни сақлаб қолган, ундан кейин Маттео ва Элиас келмоқда.

2023 йилда Англия ва Уэлсда ҳам энг машҳур исм бўлганди. Францияда Карим исми биринчи ўринни эгаллади.

Германияда 5,5 миллиондан ортиқ муҳожир мусулмонлар истиқомат қилади. Шунингдек, мамлакатда муҳожир бўлмаган мусулмонлар ҳам мавжуд бўлиб, аҳолининг тахминан 5 фоизини ташкил этади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.